Олимлар Ой тупроғига ўхшаш муҳитда картошка етиштиришга муваффақ бўлди

1 дақиқа ўқиш10
Олимлар Ой тупроғига ўхшаш муҳитда картошка етиштиришга муваффақ бўлди

Олимлар келажакда Ойда инсонларни озиқ-овқат билан таъминлаш йўлида муҳим қадам ташлади. АҚШдаги Орегон штати университети тадқиқотчилари Ой тупроғига ўхшаш сунъий муҳитда картошка етиштиришга муваффақ бўлди.

NASA кўмагида ўтказилган тажрибада қизил пўстлоқли, оқ мағизли Modoc навли картошка танланган. Ушбу нав эрта пишиши билан ажралиб туради.

Тадқиқотчилар Ой юзасини қоплаган реголитга ўхшаш беш хил сунъий тупроқ муҳитини синаб кўрган. Уларнинг ҳар бирига турли миқдорда вермикомпост — ёмғир чувалчанглари органик чиқиндиларни қайта ишлаши натижасида ҳосил бўладиган озуқавий моддаларга бой ўғит қўшилган.

Натижаларга кўра, органик ўғит қўшилмаган муҳитда картошка деярли илдиз отмаган ва тугунаклар ҳосил қилмаган. Тупроқ таркибига 5 фоиз вермикомпост қўшилганда эса ўсимликнинг ўсиши бироз яхшиланган.

Энг яхши натижа 30 фоиз вермикомпост қўшилган муҳитда кузатилган. Бундай шароитда етиштирилган картошканинг ўсиши ва ҳосилдорлиги Ер тупроғида ўстирилган картошканики билан деярли бир хил бўлган.

Олимларнинг таъкидлашича, Ой тупроғида органик моддалар ва азот етишмайди. Шунингдек, унда ўсимликларга зарар етказиши мумкин бўлган оғир металлар ҳам мавжуд. Органик ўғит эса озуқа моддаларини етказиб бериш билан бирга, айрим зарарли бирикмаларнинг таъсирини камайтиришга ёрдам беради.

Ikki erkak issiqxonada yog'och qutidagi paxta simon materialni tekshirmoqda.

Тадқиқот давомида етиштирилган картошканинг озуқавий таркиби ҳам ўрганилган. Уларда табиий заҳарли гликоалкалоидлар миқдори сезиларли даражада ошмагани аниқланган. Бироқ олимлар ҳали бу картошкаларни татиб кўрмаган — ҳосил лаборатория таҳлиллари учун ишлатилган.

Мутахассислар картошкани келажакда Ойда узоқ муддат яшайдиган астронавтлар учун истиқболли озиқ-овқат манбаи деб ҳисоблайди. Чунки у нисбатан кичик майдонда кўпроқ калория беради ва бир қатор муҳим озуқа моддаларига бой.

Шундай бўлса-да, бу тажриба ҳозирча Ойнинг ўзида картошка етиштириш мумкинлигини англатмайди. Олимлар энди турли навларни синаб кўриш ва космик шароитда озиқ-овқат етиштириш технологияларини такомиллаштириш устида ишламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?