2017 йил 20 январда ваколати якунланадиган АҚШ президенти Барак Обама Украинадаги воқеалар сабабли Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати эълон қилган ҳужжатларда сўз юритилган.
Обаманинг фикрича, "Россия Федерациясининг ҳаракати ва сиёсати", "АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига нисбатан фавқулодда ва ўзига хос таҳдид уйғотишда давом этмоқда". "Шу боисдан, Украинага нисбатан қабул қилинган 13660 сонли фармонга мувофиқ, фавқулодда ҳолат (санкция) тартибини узайтириш лозим деб қарор қилдим", - деб қайд этган президент.
Шундай қилиб, санкция яна бир йилга узайтирилди. Фармоннинг ўзи 2014 йил 6 мартида қабул қилинган эди.
Умуман, Украинадаги воқеалар сабабли, АҚШ президенти Россияга нисбатан 3 марта фармон қабул қилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди