date

Сибир суви Оролга йўналтириладими? Россияда тарихий лойиҳа муҳокамада

Сибир суви Оролга йўналтириладими? Россияда тарихий лойиҳа муҳокамада
Россия илмий доиралари Орол денгизини тиклаш масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Бу гал ташаббус Сибир дарёсидан Ўзбекистон ва Қозоғистонга сув йўналтириш лойиҳаси шаклида қайта муҳокама қилинмоқда.

Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Сув муаммолари институти директори Виктор Данилов-Данилян маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа октабр ойида бўлиб ўтган “Қуруқлик сув ресурслари” илмий кенгаши йиғилишида атрофлича ўрганилган.

Мутахассислар фикрича, Сибир дарёларининг бир қисми Оролбўйи минтақасига — яъни Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги қуриган денгиз ҳавзасига йўналтирилиши мумкин. Бундай ташаббус Марказий Осиёда сув тақчиллигини юмшатиш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, Pechora ва Severnaya Dvina дарёлари сувининг бир қисмини Волга ҳавзаси орқали Priazovye томон йўналтириш ғояси ҳам илгари сурилган.

Данилов-Даниляннинг таъкидлашича, лойиҳа Россиянинг стратегик сув сиёсатини шакллантириш ҳамда сув ресурсларини қайта тақсимлаш имкониятларини таҳлил қилишга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Сибир суви Оролга йўналтириладими? Россияда тарихий лойиҳа муҳокамада