Америкалик аёл 700 минг долларга сохта тақинчоқлар сотиб олди

Америкалик аёл 700 минг долларга сохта тақинчоқлар сотиб олди

АҚШлик аёл Ҳиндистоннинг Жайпур шаҳрида заргарлик буюмларини харид қилиб, катта миқдорда пулдан айрилди. У қимматбаҳо деб ўйлаган тақинчоқлари учун 700 минг доллар тўлаган.

Бироқ орадан вақт ўтиб, аянчли ҳақиқат маълум бўлган — харид қилинган буюмлар аслида сохта бўлиб чиққан. Уларнинг ҳақиқий қиймати эса тахминан 4 доллар атрофида бўлган.

Маълум қилинишича, заргар америкалик сайёҳни буюмлар ҳақиқий ва ниҳоятда қиммат эканига ишонтирган. Аёл ҳам тақинчоқларнинг ҳақиқийлигига ишониб, катта миқдорда маблағ тўлаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан тергов олиб борилмоқда.

Мутахассислар хорижда, айниқса нотаниш бозорлардан қимматбаҳо буюм харид қилишда эҳтиёткор бўлиш, маҳсулотнинг ҳақиқийлигини мустақил экспертлар орқали текшириш муҳимлигини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар