
АҚШ ҳукумати томонидан ноқонуний мигрантларга нисбатан янги молиявий чоралар жорий этилди. Президент Доналд Трампнинг кўрсатмасига кўра, 14 ёшдан катта бўлган ва мамлакатга ноқонуний кирган ҳар бир шахсга 5 минг доллар миқдорида жарима белгиланди.
“Apprehension fee” деб аталувчи ушбу жарима мигрант ҳибсга олинган заҳоти расмийлаштирилади. Энг муҳими, у кейинги суд жараёнлари ёки депортация қароридан қатъи назар мажбурий тарзда тўланиши шарт ҳисобланади.
Янги тартиб миграция жараёнларини янада қатъийлаштириш, ноқонуний киришлар сонини камайтириш ва чегарадаги тартибот хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган.
Мутахассислар фикрича, ушбу чора АҚШга ноқонуний киришни режалаштираётган минглаб шахслар учун сезиларли тўсиқ бўлиши мумкин. Бироқ янги жарима ҳуқуқ ҳимоячилари орасида мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Айни пайтда янги қоида амалда ва барча ноқонуний мигрантларга тенг татбиқ этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.