date

Ҳиндистонда сув танқислиги кучаймоқда

Ҳиндистонда сув танқислиги кучаймоқда

Ҳиндистонда сув ресурсларининг камайиб бораётгани йирик ичимлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолиятига босим ўтказмоқда. Айниқса, мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Ражастан штатида сув етишмовчилиги саноат ва аҳоли эҳтиёжлари ўртасида мувозанатни сақлашни қийинлаштирмоқда.

Ражастан ҳудудининг катта қисми чўл минтақасига киради ва ер ости сувлари захиралари тез суръатда камаймоқда. Амалдаги қонунларга кўра, маҳсулотларни штатлар ўртасида эркин ташиш чекланган бўлиб, компаниялар сув танқислигига қарамай, ишлаб чиқаришни айнан шу ҳудудларда олиб боришга мажбур. Бу эса сувга бўлган босимни янада кучайтирмоқда.

Йирик компаниялар сувдан фойдаланишни камайтириш ва уни қайта тиклаш чораларини кўраётганини билдиради. Заводларда сувни тежовчи технологиялар жорий этилмоқда, ёмғир сувини йиғиш ва ишлатилган сувни қайта тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, айрим ҳудудларда сув олиниши унинг табиий тикланишидан юқори даражада қолмоқда.

Маҳаллий аҳоли сув таъминотидаги муаммолардан норози бўлиб, айрим қишлоқларда ичимлик суви фақат ҳафтада бир марта етказиб берилмоқда. Ҳукумат эса сув ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва сув танқис ҳудудларда чекловлар жорий этишга ҳаракат қилмоқда. Мутахассислар сув муаммосини ҳал қилиш учун давлат, саноат ва жамият ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда сув танқислиги кучаймоқда