date

Саудия ҳарбий қудратини намойиш этмоқда: янги сигналлар

Саудия ҳарбий қудратини намойиш этмоқда: янги сигналлар

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги ахборот майдонида фаолликни ошириб, ўзига хос ҳарбий пиар кампаниясини бошлади. Мамлакатнинг давлат ва хусусий онлайн платформалари орқали Қироллик ихтиёридаги замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника ҳақидаги видеолар кенг тарқатилмоқда.

Маълум қилинишича, сўнгги ўн йилликлар давомида Саудия Арабистони асосан АҚШдан харид қилинган замонавий ҳарбий арсеналларни жамоатчиликка намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Видеоларда илғор қурол тизимлари, авиация ва замонавий ҳарбий техника имкониятлари ёрқин тасвирланган.

Мутахассислар фикрича, бундай ахборот сиёсати орқали Ар-Риёд нафақат ўз ҳарбий салоҳиятини кўрсатмоқда, балки минтақадаги рақибларига ҳам муайян сигнал юбормоқда. Хусусан, бу каби материаллар Теҳронга Қиролликнинг ўз хавфсизлигини таъминлашга тўлиқ тайёр эканини англатувчи ишора сифатида баҳоланмоқда.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу каби медиа фаоллик геосиёсий вазият кескинлашаётган бир пайтда ахборот орқали таъсир ўтказиш усули сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Саудия ҳарбий қудратини намойиш этмоқда: янги сигналлар