Қизил майдонда Ғалаба паради бошланди, давлат раҳбарлари йиғилди

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Бугун, 9 май куни Қизил майдонда Ғалаба кунининг 81 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парад бошланди. Бу ҳақда Коммерсант хабар берди.
Маросимда Владимир Путин бошчилигида бир қатор давлат раҳбарлари қатнашмоқда. Жумладан, Александр Лукашенко ўғли Николай билан, Қосим-Жомарт Тўқаев ҳамда Шавкат Мирзиёев тадбир меҳмонлари сафида.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, парад давомида қуруқлик қўшинлари, ҳарбий академиялар курсантлари ва турли қўшин турлари вакиллари саф тортиб ўтади. Шунингдек, Украинадаги ҳарбий амалиётларда қатнашган бўлинмалар ҳам иштирок этмоқда.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Тадбирнинг энг томошабоп қисми сифатида ҳарбий авиация чиқишлари кутилмоқда. Москва осмонида учувчи пилотаж гуруҳлари ўз маҳоратини намойиш этади. Якунда эса Су-25 самолётлари осмонда Россия байроғи рангларини акс эттириши режалаштирилган.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, тадбир доирасида Президент Путиннинг бир қатор икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Анъанага кўра, давлат раҳбари дастлаб тантанали нутқ билан чиқиш қилади, сўнг меҳмонлар билан биргаликда Номаълум аскар қабри пойига гул қўяди. Шундан кейин Кремлда хорижий делегациялар билан музокаралар ўтказилади.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!