Эквадорда йўловчилар билан тўла икки қаватли автобус ағдарилиб кетди

Эквадорда йўловчилар билан тўла икки қаватли автобус ағдарилиб кетди

Эквадорнинг Азогус шаҳрида битирувчилар паради вақтида йўловчилар билан тўла икки қаватли автобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса вақтида автобусда асосан ёшлар бўлгани маълум қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат оқибатида 22 киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти вояга етмаганлар экани айтилмоқда. Жароҳатланганларнинг барчаси тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохоналарга олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, айрим жабрланганларда бош ва кўкрак қисмидан жароҳатлар, шунингдек, қўл синиши ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Автобуснинг нима сабабдан мувозанатини йўқотиб, ағдарилгани юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмийлар автоҳалокатнинг аниқ сабабини аниқлаш бўйича текширув давом этаётганини билдирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар