Эрон Минаб мактаби хотирасига янги банкнота чиқаради
1 дақиқа ўқиш231

Эрон Марказий банки Минаб шаҳридаги мактабга уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган янги банкнотани муомалага чиқаради.
Маълумотларга кўра, 100 минг туманлик купюранинг орқа томонида февраль ойида ҳужумга учраган Минаб мактаби тасвирланади.
Банкнотанинг олд томонида эса Қум шаҳридаги Фотима Маъсума мақбараси акс эттирилган. Янги купюралар яқин вақт ичида муомалага чиқарилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Минабдаги қизлар бошланғич мактаби ракета ҳужумига учрагани хабар қилинган эди. Эрон томони ушбу ҳодисада кўплаб ўқитувчи ва ўқувчилар ҳалок бўлганини маълум қилган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…