Испанияга минглаб муҳожирлар денгиз орқали сузиб ўтиб, Сеута шаҳрига кириб келди

1 дақиқа ўқиш192
Испанияга минглаб муҳожирлар денгиз орқали сузиб ўтиб, Сеута шаҳрига кириб келди

30 июль куни Марокашдан 2–3 мингга яқин мигрант денгиз орқали сузиб ўтиб, Испаниянинг Шимолий Африкадаги Сеута шаҳрига кириб келди. Ҳудуддаги вазият кескинлашгач, Испания ҳукумати қўшимча полиция ходимлари ва ҳарбий бўлинмаларни сафарбар қилди.

Сеута ва Мелилья Испаниянинг Шимолий Африкада жойлашган автоном шаҳарлари ҳисобланади. Улар Европа Иттифоқининг Африка қитъаси билан ягона қуруқликдаги чегарасини ташкил этади. Шу сабаб бу ҳудудларда мигрантларнинг чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринишлари мунтазам кузатилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг шахси ва ўлим ҳолатлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Испания Ички ишлар вазирлиги ноқонуний миграция оқимини камайтириш ва чегарадаги вазиятни назорат қилиш учун Марокаш ҳукумати билан яқин ҳамкорлик қилаётганини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?