Ижтимоий тармоқларда “Ҳоландга ўхшаш аёллар” трендига янги қиёфадоши қўшилди!

Ижтимоий тармоқларда “Ҳоландга ўхшаш аёллар” трендига янги қиёфадоши қўшилди!

Ижтимоий тармоқларда сўнгги пайтларда муҳокама қилинаётган "Ҳоландга ўхшаш аёллар" мавзусига яна бир видео қўшилди. Кўчада кетаётган эркак "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландга жуда ўхшайдиган ёш аёлни кўриб, бу ҳолатни тасвирга олган.

У қизга яқинлашиб, унинг ташқи кўринишини видеога муҳрлаган. Ролик қисқа вақт ичида турли саҳифаларда тарқалиб, кўплаб фойдаланувчилар эътиборини тортди.

Изоҳларда одамлар қиз билан норвегиялик футболчи ўртасидаги ўхшашликни ҳазил билан муҳокама қилишди. Айримлар уни Ҳоланднинг қиёфадоши деб атаган бўлса, бошқалар машҳурларга ўхшаш инсонлар акс этган видеолар тармоқларда тобора кўпайиб бораётганини ёзди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар