COVID-19 Ухандаги лабораториядан чиққанми: Оқ уй изоҳи

COVID-19 Ухандаги лабораториядан чиққанми: Оқ уй изоҳи
Қисқача

АҚШ Оқ уйи КОВИД-19 вируси Ухандаги лаборатория билан боғлиқ ҳодиса натижасида тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги талқинни қўллаб-қувватлади. Маъмурият саҳифасида Ухан вирусология институтида коронавируслар устида тадқиқотлар ўтказилгани ҳамда 2019 йил кузида айрим ходимларда касалликка ўхшаш аломатлар кузатилгани қайд етилди.

АҚШ Оқ уйи COVID-19 келиб чиқишига бағишланган махсус саҳифада вирус Ухандаги лаборатория билан боғлиқ ҳодиса натижасида тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги талқинни қўллаб-қувватлади. Маъмурият саҳифасида Ухан вирусология институтида коронавируслар устида тадқиқотлар ўтказилгани, шунингдек, айрим ходимларда 2019 йил кузида касалликка ўхшаш аломатлар кузатилгани қайд этилган.

Ҳужжатда пандемия пайтидаги икки метрлик масофа ва ниқоб тақишга оид айрим тавсиялар ҳам танқид қилинди. АҚШ Ҳисоб палатаси пандемия ёрдам дастурларидаги фирибгарлик зарари юзлаб миллиард долларга етганини билдирган.

Бироқ вирус лабораториядан чиққан, деган хулоса ҳали илмий жиҳатдан узил-кесил тасдиқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавжуд далиллар кўпроқ ҳайвондан инсонга юқиш версиясини кўрсатишини, аммо барча эҳтимоллар очиқ қолишини маълум қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар