Туркия Президенти АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган келишувни олқишлади

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган келишувни олқишлади.
Унинг таъкидлашича, мазкур келишув минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида зарур қадам ҳисобланади.
Эрдоған келишув имзоланиши арафасида кескинликни ошириши мумкин бўлган баёнотлар, провокациялар ва ҳаракатлардан тийилиш муҳимлигини қайд этди.
Туркия раҳбари Покистоннинг воситачилик саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, АҚШ ва Эрон раҳбарларига миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у Қатар ва Саудия Арабистонининг дипломатик ташаббусларни қўллаб-қувватлаганини ҳам алоҳида таъкидлади.






























Изоҳлар 0
…