Кутилган янгилик синоптиклар ҳаво қачон салқинлашишини айтди

Ўзбекистонда узоқ давом етган кучли жазирама ҳаво ҳарорати кейинги ҳафтадан бошлаб барча ҳудудларда босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 38–41 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда еса 42–43 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткичлар июл ойининг охири ва август ойининг боши учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 2–4 даража юқори ҳисобланади.
Ўзбекистонда бир неча кундан буён кузатилаётган кучли жазирама қачон пасайиши мумкинлиги маълум қилинди. Синоптиклар маълумотига кўра, яқин кунларда мамлакатнинг катта қисмида иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, аммо кейинги ҳафтадан бошлаб барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб иссиқ об-ҳаво ҳукм суради. Ҳаво ҳарорати кундузи 38–41 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 42–43 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткичлар июль ойининг охири ва август ойининг боши учун хос бўлган кўп йиллик иқлимий меъёрдан 2–4 даража юқори ҳисобланади.
Синоптикларнинг таъкидлашича, 1–2 август кунлари ҳам республика ҳудудининг асосий қисмида жазирама сақланиб қолади. Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиши бошланади.
Ушбу кунларда республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмаяпти. Шу билан бирга, айрим жойларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.
Мутахассислар маълумотига кўра, кейинги ҳафтадан бошлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши мамлакатнинг барча ҳудудларида кузатилади. Бу эса узоқ давом этган кучли иссиқдан кейин нисбатан салқинроқ об-ҳаво шаклланишини англатади.
Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам кам булутли об-ҳаво сақланади, ёғингарчилик кутилмайди. 31 июль — 2 август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 37–40 даража, кечаси эса 23–26 даража атрофида бўлиши прогноз қилинган. Шамол шарқий йўналишдан секундига 3–8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…