Онаси йигити билан ташқарига чиққан пайтда бир ёшли бола қайноқ ваннада ҳалок бўлди

АҚШнинг Калифорния штатида бир ёшли бола қайноқ сувли ваннага туширилиши ва оғир жароҳатлар олиб ҳалок бўлиши иши бўйича суд ҳукми чиқарилди. 34 ёшли Серхио Мена 21 йилга, унинг шериги 26 ёшли Саманта Гарвер еса 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Тергов маълумотларига кўра, Серхио Мена болани қайноқ сувли ваннага киритиб уйдан чиқиб кетган ва оғир куйиш жароҳатлари олган болага дарҳол шифокор чақирилмаган.
АҚШнинг Калифорния штатида бир ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ даҳшатли иш бўйича суд ҳукми чиқарилди. 26 ёшли Саманта Гарвер ва унинг 34 ёшли шериги Серхио Мена иккинчи даражали қотиллик ҳамда болага нисбатан зўравонлик айбловлари бўйича айбини тан олди.
Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил 30 сентябрь куни Серхио Мена бир ёшли Генри Уитли-Браунни жуда қайноқ сувли ваннага киритиб, уйдан чиқиб кетган. Айтилишича, у гиёҳванд модда олиш учун кетган бўлиши мумкин. Оғир куйиш жароҳатлари олган болага шифокор чақирилмаган, аксинча, куйган жойларига оддий малҳам суртиш билан чекланилган.
Фақат эртаси куни боланинг нафаси секинлашгач, тез ёрдам чақирилган. Шифокорлар Генрини юрак уриши тўхтаган, қаттиқ сувсизланган ва жуда оғир аҳволда топган. Уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.
Тергов давомида бола аввал ҳам мунтазам зўравонликка учрагани маълум бўлди. Экспертиза унинг танасида иккинчи ва учинчи даражали куйиш излари, кўкаришлар ҳамда битиш жараёнидаги бир нечта синишлар мавжудлигини кўрсатган. Болаларни ҳимоя қилиш хизмати ҳам ўлимга зўравонлик ва эътиборсизлик сабаб бўлганини тасдиқлади.
Суд қарорига кўра, Серхио Мена 21 йилга, Саманта Гарвер эса 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Прокуратура ушбу ҳукм адолат қарор топганини ва айбдорлар бошқа ҳеч бир болага зарар етказа олмаслигини таъкидлади.






























Изоҳлар 0
…