Франциску Консеясуу Манчестер Юнайтедга ўтиши мумкин

1 дақиқа ўқиш150
Франциску Консеясуу Манчестер Юнайтедга ўтиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Туриннинг Ювентус клуби молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилиш ва янги харажатларни қоплаш учун ўз етакчиси Франсиску Консеясууни сотишга мажбур бўлмоқда.
  • GOAL.com хабарига кўра, португалиялик қанот ҳужумчиси Манчестер Юнайтед жамоаси қизиқишлар доирасига тушган ва унинг трансфер қиймати 60 миллион евро этиб белгиланган.

Туриннинг Ювентус клуби молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда таркибни янги футболчилар билан кучайтириш мақсадида ўз етакчиларидан бирини сотишга мажбур бўлмоқда. GOAL.com хабар беришича, португалиялик қанот ҳужумчиси Франциску Консеясуу Манчестер Юнайтед жамоаси қизиқишлар доирасига тушган ва бу трансфер қишки мавсумнинг энг шов-шувли келишувларидан бирига айланиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълум бўлишича, Турин клуби Пари Сен-Жермен сафидан Коло Муани ҳамда Баер Леверкузендан Керим Алажбеговични трансфер қилиш бўйича музокараларни якунлаб келмоқда. Мазкур икки футболчи учун 90 миллион евродан ортиқ маблағ сарфланиши кутилаётгани сабабли, Италия гранди молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилиш ва трансфер ойнасидаги харажатларни қоплаш учун ўз ўйинчиларини сотишга қарор қилган.

Трансфер детали ва Жозе Мендешнинг роли

Франциску Консеясууни қўлга киритиш учун дунёга машҳур агент Жозе Мендеш фаол равишда музокаралар олиб бормоқда ва яқин кунларда Манчестер Юнайтед клубидан расмий таклиф келиши кутилмоқда. Инглиз матбуотининг ёзишича, инглизлар бу трансфер суммасини камайтириш учун ҳужумчи Джошуа Зиркзеени келишувга киритиш вариантини кўриб чиқмоқдалар.

Нидерландиялик ҳужумчи Джошуа Зиркзее айни пайтда Олд Траффордда асосий таркибдан жой ола олмаяпти ва унинг хизматига Рома клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ювентус бош мураббийи бу ўйинчини юқори баҳолаши сабабли, пул ва футболчи алмашинуви варианти реал қадам сифатида баҳоланмоқда.

Туринликлар Франциску Консеясуунинг трансфер қийматини 60 миллион евро этиб белгилаган. Футболчининг ўзи Турин клубида қолишни ва шартномасини охиригача бажаришни исташини бир неча бор таъкидлаган бўлса-да, клуб раҳбарияти молиявий мувозанатни тиклаш учун уни қўйиб юборишга тайёр турибди.

Эслатиб ўтамиз, Франциску Консеясуу ўтган йили Порту сафидан келиб қўшилган эди ва шу вақт ичида жамоа таркибида ўтказган 82 та учрашувда муҳим натижаларга эришди. Англия Премер-лигаси гиганти эса айни пайтда айнан шу хусусиятларга эга бўлган футболчини қидирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?