“Барселона” футболчиларининг 2026/27 йилги маошлари маълум бўлди

“Барселона” футболчиларининг 2026/27 йилги маошлари акс этган рўйхат тарқалди. Унга кўра, жамоада энг юқори маош Ламин Ямалга тегишли.
18 ёшли футболчи ҳафтасига 400 577 евро, йилига эса 20,83 млн евро маош олиши кўрсатилган. Бу кўрсаткич бўйича у жамоада биринчи ўринда турибди.
Кейинги ўринларда Марк-Андре тер Штеген ва Рафиня бор. Ҳар икки футболчининг ҳафталик маоши 320 577 евро, йиллик даромади эса 16,67 млн евро сифатида қайд этилган.
Жюл Кунде ҳафтасига 300 577 евро, йилига 15,63 млн евро олиши кўрсатилган. Френки де Ёнг эса ҳафтасига 250 385 евро, йилига 13,02 млн евро билан юқори маош олувчилар бешлигини якунлайди.
Рўйхатда Роналд Араухо, Дани Олмо, Карим Адееми ва Педрининг йиллик маоши 12,5 млн евро экани ҳам кўрсатилган. Энтони Гордон йилига 12 млн евро, Ферран Торрес эса 10 млн евро олиши қайд этилган.































Изоҳлар 0
…