Хитойлик блогер мушуги учун 30 минг ўриндиққа эга стадион қуриб эътибор марказида бўлди

Хитойлик блогер Син ўзининг Мистер Найс лақабли мушуги учун 30 мингдан ортиқ миниатюра ўриндиққа эга стадион қурди. Ушбу ноодатий лойиҳани тайёрлаш учун блогер тўрт ойдан зиёд вақт сарфлаган.
"Синс Уорлд" Ютуб каналида намойиш этилган арена фақат ташқи кўриниши билан эмас, техник имкониятлари билан ҳам эътибор тортди. Стадиондаги айрим жараёнларни Сири ёрдамида овозли буйруқ орқали бошқариш мумкин.
Син аввал ҳам ҳайвонлар учун кичик шаҳар, орол, супермаркет ва мини-метро қурган. Унинг бундай лойиҳалари интернет фойдаланувчилари орасида кенг тарқалган.
Блогернинг айтишича, унинг турли ижодий видеолари жами бир миллиард мартадан ортиқ томоша қилинган.































Изоҳлар 0
…