Хитойлик блогер мушуги учун миниатюра шаҳар барпо этмоқда (видео)

Хитойлик блогер Xing’s World номи билан танилган Xing Zhilei уй ҳайвонлари учун ғайриоддий миниатюра лойиҳалар яратиши билан интернетда машҳур бўлган. У икки йил давомида мушуклари учун инсонлар дунёсига ўхшаш кичик шаҳар — Cat Town’ни барпо этган.
Ушбу миниатюра шаҳарда супермаркет, ресторан, кинотеатр, уй-жойлар ва ҳатто ишлайдиган метро тизими ҳам мавжуд. Масалан, блогер мушуклари учун метро қуришга тўрт ой вақт сарфлаган бўлиб, унда ҳаракатланувчи поезд, эскалатор ва поезд келганда очиладиган платформа эшиклари ҳам бор.
Блогернинг энг машҳур мушукларидан бири Mr. Nice ҳам ушбу миниатюра шаҳарнинг асосий «аҳолиси»дан. Xing унинг учун инсонлар ҳаётидаги турли қулайликларни мушуклар ўлчамига мослаштириб яратиб келмоқда.
Унинг YouTube’даги Xing’s World каналида мушуклар учун яратилган турли лойиҳалар намойиш этилади. Каналдаги видеолар миллионлаб кўришларни тўплаган, айрим лойиҳалари эса ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.






























Изоҳлар 0
…