Арман Царукян қиз дўстига 400 минг долларлик соат совға қилди (видео)

1 дақиқа ўқиш292
Арман Царукян қиз дўстига 400 минг долларлик соат совға қилди (видео)

UFC жангчиси Арман Царукян яқин инсонига қимматбаҳо совға тақдим этиб, мухлислар эътиборини яна бир бор ўзига қаратди.

Тарқалган видеода спортчи ресторанда қиз дўстига махсус қутидаги Richard Mille русумли қўл соатини совға қилаётгани акс этган. Қизнинг соатни тақиб кўргач, хурсанд бўлгани ва Царукянни қучоқлаганини кўриш мумкин.

Маълум қилинишича, мазкур ҳашаматли аксессуарнинг баҳоси тахминан 400 минг АҚШ долларига тенг. Richard Mille соатлари ноёб дизайни, мураккаб механизми ва чекланган миқдорда ишлаб чиқарилиши билан машҳур.

Ушбу лавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар ўртасида турли муносабатларга сабаб бўлди. Айримлар Царукяннинг сахийлигини олқишлаган бўлса, бошқалар совғанинг улкан қийматига эътибор қаратди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?