Калифорнияда сёрфчи итлар ўртасида чемпионат бўлиб ўтди

Калифорниянинг Пасифика шаҳридаги Линда Мар соҳилида 1 август куни Ворлд Дог Сурфинг Чампионшипс мусобақасининг 10-юбилей баҳслари ўтказилди. Унда 20 га яқин ит қатнашиб, доскада мувозанатни сақлаши, тўлқинларни бошқариши ва ўзига хос услуби, шунингдек, эгалари билан бирга сёрфинг қилиши бўйича баҳоланди.
АҚШнинг Калифорния штатида ноодатий ва қизиқарли мусобақалардан бири — World Dog Surfing Championships'нинг 10-йубилей баҳслари ўтказилди. Беллашув 1 август куни Pacifica шаҳридаги Linda Mar соҳилида ташкил этилиб, унда 20 га яқин ит тўлқинлар устида ўз маҳоратини намойиш этди.
Мусобақада итларнинг доскада мувозанатни сақлаши, тўлқинларни қандай бошқариши ва ўзига хос услуби ҳакамлар томонидан баҳоланди. Шунингдек, итларнинг якка чиқишлари билан бир қаторда, эгалари билан бирга сёрфинг қилиши ҳам алоҳида тоифаларда кўриб чиқилди.
Бу йилги баҳсларда Rippin Rosie лақабли лабрадор алоҳида ажралиб турди. У йирик ва жуда йирик итлар тоифасида биринчи ўринни эгаллади, шунингдек, эгаси билан SUP йўналишида ҳам ғолиб бўлди. Rosie кучли тўлқинлар шароитида “Spirit of Surfing” мукофотига ҳам сазовор бўлди.
Мусобақа давомида томошабинлар нафақат сёрфчи итларни кузатди, балки уй ҳайвонларини асраб олиш ва уларнинг саломатлигига бағишланган тадбирларда ҳам иштирок этди. Ташкилотчилар чемпионатни спорт ва кўнгилочар тадбирдан ташқари, ҳайвонларга ёрдам берувчи хайрия лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш майдони сифатида ҳам ўтказиб келмоқда.






























Изоҳлар 0
…