Мекцикада кучли бўрон сабаб аттраксионда ёшлар қолиб кетди

Мекцикада кучли бўрон сабаб аттраксионда ёшлар қолиб кетди

Мексиканинг Леон шаҳрида кучли бўрон вақтида кўнгилочар боғдаги баланд аттраксионлардан бирида бир гуруҳ ёшлар қолиб кетди. Кучли шамол ва жала сабаб аттраксион фаолиятини тўхтатиб, ёшлар бир муддат юқорида қолиб кетган.

Ҳодиса вақтида боғ ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашгани ва шамол тезлиги кучайгани айтилмоқда. Воқеа акс этган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар