Хитойга "Хунся" бўрони ёпирилди: 340 минг аҳоли эвакуация қилинди

Хитойнинг жануби-шарқидаги Гуандун провинциясига кучли "Хунся" тўфони ёпирилиб, ҳудудда кенг кўламли хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Табиий офат хавфи сабабли 340 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.
Маълумотларга кўра, бўрон марказида шамол тезлиги секундига 42–48 метргача етган. Кучли шамол йўлидаги дарахтлар, реклама конструкциялари ва бошқа буюмларни учириб кетиб, транспорт ҳаракати ҳамда кундалик ҳаётга жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда вазиятлар хизматлари аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақириб, хавфли ҳудудларга бормасликни тавсия қилмоқда. Бўрон оқибатларини бартараф этиш ва вазиятни назорат қилиш ишлари давом этмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…