2 минг долларни тежаш учун ҳожатхонани денгиздан олиб ўтишди

2 минг долларни тежаш учун ҳожатхонани денгиздан олиб ўтишди

Австралияда икки дўст ноодатий қарори билан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Улар 2 минг Австралия доллари миқдоридаги ташиш харажатини тўламаслик учун ҳожатхонани ўзлари ясаган сузувчи платформада Кангуру оролига олиб ўтишга қарор қилган.

Саргузашт давомида улар акулалар учраши билан машҳур бўлган бўғозни қарийб 4 соат ичида кесиб ўтишди. Сузувчи платформа оддий эмасди — унга қайиқ мотори ўрнатилган, ҳатто йўл давомида овқат тайёрлаш учун кичик мангал ҳам жойлаштирилган. Дўстлар саёҳат чоғида колбаса пишириб, сафарни янада қизиқарли ўтказишган.

Қизиғи шундаки, паром ушбу масофани атиги 45 дақиқада босиб ўтади. Бироқ улар пулни тежаш билан бирга унутилмас саргузаштни бошдан кечиришни афзал кўришган.

Мазкур саёҳат акс этган видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар уларнинг топқирлигини олқишлаган бўлса, бошқалар бундай хавфли сафар арзимас тежаш учун ўзини оқламаслигини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар