Индира Мифтаҳова мухлисларини қизиқтирди: "Неччига тўлдим?" (видео)

    Индира Мифтаҳова мухлисларини қизиқтирди: "Неччига тўлдим?" (видео)

Дугоналар”, “Аскар қизлар” каби қатор телешоулар ва YouTubeдаги “Аёллар клуби” подкасти муаллифи, асл касби биолог, иккинчи мутахассислиги журналист,“Stand up” устаси, комик Индира Мифтаҳова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзининг туғилган куни муносабати билан тайёрланган кутилмаган сюрпризни кузатувчилари билан бўлишди.

Видеода Индирани ҳамкасблари ва яқин дўстлари туғилган куни билан табриклаб, унга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этишади. Улар гуллар, ранг-баранг шарлар ҳамда шамлар билан безатилган тортни тақдим этиб, актрисани самимий табриклар билан қарши олишади.

Кутилмаган сюрприздан ҳаяжонга тушган Индира қувончини яшира олмайди. У видеода табриклаш учун келган яқинларига миннатдорлик билдириб, улар билан самимий ҳис-туйғуларини бўлишади.

Видео остида эса у кузатувчиларига қизиқарли савол билан мурожаат қилди:

"Неччига тўлдим? Топганга совға бор. Танлаб оламан битта ғолибни. Оқибат чўнтакдамас!!!"

Мазкур пост қисқа фурсатда кўплаб изоҳларни йиғди. Кузатувчилар Индирани туғилган куни билан табриклаш баробарида унинг ёшини ҳам топишга ҳаракат қилишмоқда. Изоҳларда айримлар 32 ёш, бошқалари эса 37 ёш деб тахмин ёзган.

Самимий муҳитда ўтган ушбу сюрприз видео мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, Индирага эзгу тилаклар ва табриклар ёғилмоқда.

Маълумот учун, бугун Индира Мифтаҳова 37 ёшни қарши олди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар