Калифорнияда қутқарувчининг жасорати болакай ҳаётини сақлаб қолди

Калифорнияда қутқарувчининг жасорати болакай ҳаётини сақлаб қолди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Санта-Круз қирғоқларида содир бўлган ҳодиса кўплаб инсонларни ҳаяжонга солди. Кучли довул туфайли денгизда баландлиги 3 метргача етган хавфли тўлқинлар юзага келиб, соҳилда чўмилаётган 10 ёшли болакайни океан ичкарисига тортиб кетган.

Вазиятни пайқаган қутқарувчи бир зум ҳам иккиланмай ўзини сувга ташлаган. У кучли оқим ва баланд тўлқинларга қарамай, бир неча дақиқа давомида болакайга етиб бориш учун курашган.

Ниҳоят, қутқарувчи болани сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, болакайнинг ҳаёти сақлаб қолинган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар қутқарувчининг жасорати ва фидойилигига юксак баҳо бермоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар