Москвалик оилада 15-фарзанд дунёга келди

41 ёшли Надежда Рогова 15-маротаба она бўлди ва москвалик оилада қизалоқ дунёга келди. Ота-она чақалоққа Вера деб исм қўйишди, шу тариқа оилада 10 нафар қиз ва 5 нафар ўғил улғаймоқда. Надежда Рогова катта оиладаги меҳр ва тотувликнинг асосий сири бир-бирини қўллаб-қувватлаш, севиш ва ўзаро ёрдам беришда эканини таъкидлади.
Москвалик оилада қувончли воқеа юз берди — 41 ёшли Надежда Рогова 15-маротаба она бўлди. Рус оммавий ахборот воситалари хабар беришича, оилада навбатдаги фарзанд — қизалоқ дунёга келган.
Ота-она янги туғилган чақалоққа Вера, яъни “Ишонч” деб исм қўйишди. Шу тариқа, бу катта ва иноқ оилада энди 10 нафар қиз ва 5 нафар ўғил улғаймоқда.
15 нафар фарзандни тарбиялаш, уларга етарлича меҳр бериш ва ҳар бирининг эътиборини ҳис қилишига шароит яратиш осон эмас. Шунга қарамай, Надежда Рогова катта оиладаги меҳр ва тотувликнинг асосий сири бир-бирини қўллаб-қувватлашда эканини таъкидлайди.
Кўп фарзандли она оилада шунчалик кўп меҳр-муҳаббат қандай жой олиши ҳақидаги саволга шундай жавоб берган:
«Худо фарзанд беради ва улар дунёга келишади, ҳар бир гўдак билан бирга Худо янада кўпроқ куч ва меҳр улашади. Менимча, энг муҳими — ҳамма нарсага соддароқ қараш, бир-бирини севиш ва ўзаро ёрдам беришдир. Шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади».
Рогованинг фикрича, катта оилада энг муҳим жиҳат — фарзандлар ўртасида меҳр, ўзаро ҳурмат ва ёрдам муҳитини шакллантириш. Янги чақалоқнинг дунёга келиши эса оила учун яна бир катта қувонч ва меҳр манбаига айланган.






























Изоҳлар 0
…