40 йиллик дугоналар ДНК орқали опа-сингил эканини билди

1 дақиқа ўқиш182
40 йиллик дугоналар ДНК орқали опа-сингил эканини билди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Болаликдан дугона бўлиб келган Мина ва Минал 2025 йил апрел ойида ўтказилган МйҲеритаге ДНК тести орқали туғишган опа-сингил эканини билди.
  • Улар қарийб 40 йил аввал Ҳиндистондаги етимхонадан асраб олинган ва Нидерландияда бир-биридан 100 мил узоқликда улғайган.
  • 1996 йилда танишган опа-сингиллар кейинчалик 15 йил давомида алоқада бўлмаган, ДНК натижаси эса улар ўртасида 100 фоизлик қариндошлик мослиги борлигини кўрсатган.

Болаликдан дугона бўлиб келган икки аёл ДНК тести орқали аслида туғишган опа-сингил эканини билиб қолди. Мина ва Минал қарийб 40 йил аввал Ҳиндистондаги етимхонадан асраб олинган ва Нидерландияда бир-биридан 100 мил узоқликда улғайган. Иккиси ҳам йиллар давомида биологик оиласи ҳақида жавоб излаб яшаган.

“Сизни кўрганимда, ўзимни уйимга қайтгандек ҳис қиламан”, — деди 43 ёшли Мина Гелтинк синглиси билан қувончли ва таъсирли учрашувда.

Уч нафар фарзанднинг онаси бўлган Мина йиллар давомида қалбида бўшлиқ борлигини ҳис қилганини айтди. “Гўё йўқолган пазлнинг бир бўлаги топилгандек”, — деди у.

Улар аввал дугона бўлиб танишган

Мина ва Минал 1996 йилда асраб олинган болалар учун ташкил этилган учрашувда танишган. Улар бир-бирига беихтиёр яқинлик ҳис қилган. Атрофдагилар икки қиз ўртасидаги ўхшашликни пайқашган, қизлар эса ҳазиллашиб бир-бирини “синглим” деб аташган.

Ikki ayol parkda smartfonga kulib selfi tushmoqda.

Кейинчалик уларнинг алоқаси узилиб, 15 йил давомида бир-биридан хабар бўлмаган.

40 йилдан кейин ҳақиқат маълум бўлди

2025 йил апрель ойида ўтказилган MyHeritage ДНК тести эса барчасини ўзгартирди. Натижа уларнинг 100 фоизлик қариндошлик мослиги борлигини кўрсатди.

Францияда жуфти ва икки ўғли билан яшайдиган 44 ёшли Минал Тийссен ДНК натижасини олганида, дастлаб ишона олмади. Кейин ижтимоий тармоқлар орқали Минани излаб топди ва 30 йил аввал танишган ўша қиз унинг туғишган синглиси эканини англади.

Тийссен асраб олган оиласида меҳр кўрганини айтган, аммо биологик қариндошлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. Шу сабабли у ҳаёти давомида ўзини бироз ёлғиз ҳис қилиб келган.

Энди эса йиллар давомида жавобсиз қолган саволларга жавоб топилди: улар болаликда тасодифан учрашган дугоналар эмас, балки туғишган опа-сингиллар экан.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?