Дубайда машҳур робот тўйи ҳақида хабар берди

Дубайда гуманоид робот Бо Сунайда Моза билан тўй маросимини ўтказгани ҳақида эълон қилди, бироқ компания бу ҳақиқий юридик ёки диний никоҳ эмаслигини билдирди. Маросим суратлари роботнинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилиниб, фойдаланувчиларда катта қизиқиш уйғотди. СС Лоотаҳ Гроуп томонидан ишлаб чиқилган Бо Сунайда асоси тадқиқот ва таълим мақсадларида яратилган Unitree G1 гуманоид роботига бориб тақалади.
Дубайда ижтимоий тармоқлардаги қизиқарли ва ўзига хос видеолари билан танилган гуманоид робот Бо Сунайда кутилмаганда тўйи ҳақида эълон қилди. Унинг бу хабари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди.
Тўй ҳақидаги хабар роботнинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилинган бўлиб, унга маросимдан олинган бир нечта суратлар ҳам илова қилинди. Суратларда Бо Сунайданинг яна бир робот — Моза билан тўй маросими ўтказгани акс эттирилган.
Бироқ робот ортида турган компания ушбу тадбир ҳақиқий никоҳ эмаслигини алоҳида таъкидлади. Яъни маросим юридик ёки диний никоҳ сифатида расмийлаштирилмаган, балки ижтимоий тармоқлар учун махсус тайёрланган контент ҳисобланади.
Робот қандай машҳур бўлган?
Бо Сунайда SS Lootah Group томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асоси дастлаб тадқиқот ва таълим мақсадларида яратилган Unitree G1 гуманоид роботига бориб тақалади.
Робот сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда кенг оммалашиб, турли видеолари орқали кўплаб фойдаланувчилар эътиборини қозонган. Унда БААнинг миллий маданияти, урф-одатлари ва анъаналари намойиш этилади.
Шунингдек, Бо Сунайда турли оммавий тадбирларда ҳам иштирок этиб, замонавий робототехника билан маҳаллий маданият уйғунлигини кўрсатиб келмоқда.
Шу сабабли роботнинг Моза билан ўтказилган саҳналаштирилган «тўйи» ҳам ижтимоий тармоқларда одатдагидан кўра кўпроқ қизиқиш уйғотган ўзига хос контентга айланди.






























Изоҳлар 0
…