Туркияда 91 ёшли отахон бор мол-мулкини масжид қуришга сарфлаб барчага ўрнак бўлди!

Туркияда 91 ёшли отахон бор мол-мулкини масжид қуришга сарфлаб барчага ўрнак бўлди!

Туркиянинг Аксарай вилояти, Озанчик қишлоғида яшовчи 91 ёшли Аҳмет Кёсе фарзандларидан қишлоққа қайтиб, у билан бирга яшашни ва ҳолидан хабар олишни сўраган. Бироқ унинг 7 нафар фарзандидан ҳеч бири отасининг таклифига рози бўлмаган.

Аҳмет Кёсе фарзандларига қишлоққа қайтиб, бирга яшашни таклиф қилган. У ҳатто бор мол-мулки уларга қолишини ҳам айтган. Аммо фарзандларининг ҳеч бири бу таклифни қабул қилмаган.

Шундан сўнг отахон ўзига тегишли ерларни тириклигидаёқ сотишга ва тушган маблағни савобли ишга сарфлашга қарор қилган. Отахон сотилган мол-мулк маблағлари ҳисобидан туғилиб-ўсган қишлоғида ўз номи билан аталувчи масжид қурдирди.

У маҳаллий ОАВга берган интервьюсида қарорини шундай изоҳлаган:

“Болаларимга келинглар, ҳамма мол-мулким сизларники бўлади, дедим, лекин улар келишмади.” Аҳмет Кёсенинг айтишича, фарзандлари у вафот этганидан кейин ерларни барибир сотиб юбориши мумкин эди.

Шу сабабли у мол-мулкини ўзи ҳаётлигида тасарруф этиб, маблағни масжид қурилишига йўналтирган.

“Шунинг учун уларни кўзим очиқлигида сотиб, охиратим учун захира қилдим”, — дея таъкидлаган отахон.

Ушбу воқеа Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги ва бошқа маҳаллий ОАВларда ёритилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар