Хонанда Лоланинг мухлисларига кутилмаган мурожаати: “Янги давр. Янги қўшиқлар...”

Ўзбекистонда таниқли хонанда Лола узоқ вақт давомида ижоддан бироз чекинишига сабаб бўлган ҳолат ҳақида кўз ёшлари билан гапирди. Хонанда мухлисларига мурожаат қилиб, ичидаги кечинмаларини сўз билан ифодалаш унга осон бўлмаганини билдирди.
“Сизга айтгим келган гапларим жуда кўп эди...”
Лола ўз видеоси остида мухлисларига самимий мурожаат қолдирди. У кучли ҳиссиётлар сабаб айрим гапларини видеода айта олмаганини, шу боис кечинмаларини ёзма равишда ифодалашга қарор қилганини айтди.
“Менда ҳаммаси яхши, ҳаммаси жойида”, — дея хонанда мухлисларини хотиржам қилди. Лоланинг мурожаатидаги энг эътиборли жиҳат эса унинг келажакдаги ижодий режаларига ишора қилгани бўлди. Хонанда яна ижод қилишга, яшашга ва севишга тайёр эканини таъкидлади.
У олдинда ўз ҳаётида янги йўл ва янги давр бошланишини айтиб, мухлисларини янги қўшиқлар ҳамда концертлар кутаётганини маълум қилди.































Изоҳлар 0
…