Тошкент кўчасида кутилмаган манзара: кекса аёл бошида маймун билан юрди

Тошкент кўчасида кутилмаган манзара: кекса аёл бошида маймун билан юрди

Тошкентнинг Юнусобод туманида ўткинчиларни ҳайратга солган ноодатий ҳолат кузатилди. Кўчада кетаётган кекса аёлнинг бошига эса кичкина маймун бемалол жойлашиб олган эди.

Ғайриоддий манзарага дуч келган фуқаролар воқеани телефон камераларига муҳрлашга шошилди. Видеолавҳада аёл пиёдалар йўлагидан хотиржам юриб бораётгани, маймун эса унинг бошида ўтиргани кўринади.

Энг қизиғи, кекса аёл ўзининг ноодатий ҳамроҳидан ҳеч қандай ноқулайлик сезмагандек, йўлида давом этган.

Тошкент кўчаларида камдан-кам учрайдиган бу манзара тезда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Гувоҳлар томонидан тасвирга олинган лавҳа интернетга жойлангач, фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди. Айримлар бу ҳолатни кулгили ва ноодатий манзара сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар шаҳарда бундай ҳайвон билан юриш масаласига қизиқиш билдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар