12 ёшли бола етиштирган қовоқ 817 килограм чиқди — рекорд ҳосил барчани ҳайратда қолдирди!

12 ёшли бола етиштирган қовоқ 817 килограм чиқди — рекорд ҳосил барчани ҳайратда қолдирди!

Россияда 12 ёшли Еремий етиштирган улкан қовоқ ўзининг ғайриоддий ҳажми билан барчанинг эътиборини тортди. 10 сентябрь куни Москвада ўтказилган “Гигантлар жанги” фестивалида ўлчанган қовоқнинг вазни нақ 817 килограмм экани аниқланди.

Еремий қовоқ етиштириш билан тўрт йилдан бери шуғулланади. Унинг дастлабки ҳосиллари 37, 40 ва 50 килограмм атрофида бўлган. Ўтган йили эса у 93 килограммлик қовоқ етиштиришга муваффақ бўлган.

Бу йилги натижа эса аввалги ҳосиллардан бир неча баробар катта бўлди.

817 kg vaznli ulkan qovoq va uning yonidagi ma'lumot taxtasi.

12 ёшли боғбоннинг 817 килограммлик қовоғи фестивалдаги энг йирик сабзавот сифатида қайд этилди. Еремий бундай улкан қовоқ етиштиришга бирданига эришмаган. У бундан олдин икки йил давомида уриниб кўрган, аммо муваффақиятсизликка учраган.

Бу йилги ҳосил эса Иркутскдан Москвага қарийб 9 кун давомида олиб келинган. Бу йилги тадбирда Россиянинг 75 та ҳудуди ва 200 дан ортиқ шаҳридан боғбонлар иштирок этмоқда. Кўргазмада жами 200 дан ортиқ турдаги сабзавотлар намойиш қилинмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар