Австралияда бир буқа 300 минг АҚШ долларига сотилди: унинг нархи нимаси билан оқланмоқда?

Австралиядаги ким ошди савдосида Ангус зотига мансуб буқа мамлакат учун рекорд нархда — 420 минг Австралия доллари, яъни қарийб 300 минг АҚШ долларига сотилди. 19 ойлик ҳайвоннинг нафақат вазни, балки насл бериш хусусиятлари ҳам харидорларни ўзига жалб қилган.
Wyatt W50 лақабли буқа Янги Жанубий Уэлс штатидаги машҳур Миллаҳ Мурраҳ наслчилик хўжалигида етиштирилган. Ушбу хўжалик Ангус зотидаги юқори сифатли қорамолларни етиштириш бўйича Австралиядаги нуфузли хўжаликлардан бири ҳисобланади.
19 ойлик Wyatt W50 ким ошди савдосида 834 килограмм вазни билан ҳам эътибор қозонди.
Бироқ харидорлар учун энг катта қиймат унинг вазнида эмас, балки юқори наслдорлик хусусиятларида бўлган. Ангус зотига мансуб қорамоллар гўштдорлиги ва тез вазн йиғиши билан машҳур. Шу сабабли яхши наслга эга буқалар чорвачилик хўжаликлари учун катта иқтисодий қийматга эга бўлиши мумкин.
Австралиядаги янги рекорд қиммат бўлса-да, дунё рекорди ундан бир неча баробар юқори. 2019 йилда АҚШда ўтказилган ким ошди савдосида SAV America 8018 лақабли Ангус буқаси 1,51 миллион долларга сотилган.































Изоҳлар 0
…