Электросамокат батареяси портлаб, кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Электросамокат батареяси портлаб, кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Россиянинг Тюмень вилоятида электросамокат аккумуляторининг портлаши кўп қаватли уйда катта ёнғинга сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган, яна бир киши жароҳатланган.

Маълум қилинишича, воқеа 17 сентябрь куни кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Бу ҳақда «SHOT» нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, хонадондаги электросамокат зарядга уланган пайтда унинг аккумулятори портлаган. Шундан сўнг ёнғин келиб чиқиб, хонадонни қисқа вақт ичида тутун ва аланга қамраб олган.

Ҳодиса вақтида уйда қиз ва унинг йигити бўлган. Улар ёнғиндан қутулиш учун хонадондан чиқишга уринган ва дераза орқали ташқарига чиқиб, пастга осилиб қолган.

Йигит пастки қаватдаги хонадонга ўтиб, қутулишга муваффақ бўлган. Қиз эса баландликдан қулаб тушган ва оғир жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан тегишли хизматлар томонидан текширув олиб борилмоқда. Ёнғинга айнан электросамокат аккумуляторининг носозлиги ёки зарядлаш жараёнидаги бошқа омиллар сабаб бўлгани бўйича қўшимча маълумотлар аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар