Қизил лабли балиқ: у денгиз тубида сузмай, «юради»

Қизил лабли балиқ: у денгиз тубида сузмай, «юради»

Ғалати кўриниши билан эътиборни тортадиган rosy-lipped batfish, яъни Ogcocephalus porrectus балиғининг энг ажралиб турадиган белгиларидан бири — одам лабига ўхшаш қизғиш-қизил оғзидир. У одатда кичик бўлиб, FishBase маълумотларига кўра, қайд этилган максимал узунлиги 13,9 сантиметрни ташкил қилади. Унинг қанча умр кўриши эса ҳозирча аниқ маълум эмас.

Бироқ бу балиқнинг энг қизиқ жиҳати унинг ташқи кўриниши эмас, балки ҳаракатланиш усулидир. Rosy-lipped batfish узоқ масофаларга фаол сузишга мослашмаган. У кўкрак ва қорин сузгичларини оёққа ўхшатиб, денгиз тубида гўё «юриб» ҳаракатланади.

Мазкур тур Шарқий Тинч океанида, асосан Коста-Рика яқинидаги Кокос ороли атрофида учрайди. У денгиз тубида, одатда 35–150 метр чуқурликдаги ҳудудларда яшайди.

Qizil labli ko'rshapalak-baliq dengiz tubidagi qumda turibdi.

Балиқнинг бош қисмида ўлжани жалб қилишга ёрдам берадиган махсус тузилма — illicium мавжуд. У ўзига хос «қармоқ» вазифасини бажариб, майда ўлжаларни балиққа яқинлаштиришга ёрдам беради.

Қизил лаблари ва оёққа ўхшаш сузгичлари сабабли бу ноодатий балиқ денгиз оламидаги энг ғаройиб жонзотлардан бири сифатида эътибор қозонган.

Qizil labli koʻrshapalak-baliq turli burchaklardan koʻrsatilgan.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар