Ўқувчилар мактабга эшакда қатнаяпти: Самарқанддаги ҳолатга изоҳ берилди

Ўқувчилар мактабга эшакда қатнаяпти: Самарқанддаги ҳолатга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ўқувчилар эшак миниб мактабга кетаётгани акс этган видео тарқалиб, турли саволларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Маълум қилинишича, видео Каттақўрғон тумани марказидан 40 километр узоқликдаги Бургансой маҳалласининг Олмосувон қишлоғида олинган.

Тасвирларда ўқувчиларнинг мактаб томон эшак миниб кетаётгани кўринади. Дастлаб бу ҳолат кўпчилик учун ноодатий туюлган бўлса-да, ҳудуднинг географик шароити бунга ойдинлик киритади.

Гап мактабда эмас, ҳудуднинг ўзига хос шароитида: қишлоқ тоғли ҳудудда жойлашган ва ички йўлларнинг катта қисми сўқмоқлардан иборат. Олмосувон қишлоғи Қўшработ тумани билан чегарадош бўлиб, бу ерда қишлоқлар бир-биридан анча узоқда жойлашган.

Шу сабаб маҳаллий аҳоли кундалик қатновда турли уловлардан фойдаланади. Айрим ўқувчилар ҳам мактабга бориб-келишда эшакдан фойдаланмоқда. Демак, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортида мактабдаги ноодатий тартиб эмас, ҳудуднинг тоғли ва мураккаб йўл шароити турибди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар