Қозоғистонда аёл видео олиш учун бошига пластик қувур улагичини кийиб, уни еча олмай қолди (видео)

Қозоғистонда аёл видео олиш учун бошига пластик қувур улагичини кийиб, уни еча олмай қолди (видео)

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида яшовчи 40 ёшли Мекен Алимбетова ижтимоий тармоқлар учун видео олиш вақтида ноқулай ҳолатга тушиб қолди. Сантехника дўконида ишлайдиган аёл бошига пластик қувур улагичини кийган, аммо уни мустақил равишда еча олмаган.

Маҳаллий ОАВлар хабар беришича, унинг ҳамкасблари ҳам пластик детални ечишга уриниб кўрган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. Оқибатда аёл тиббиёт муассасасига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Krisp.kz нашрининг ёзишича, тиббиёт муассасасида аёлнинг боши пластик деталга зарар етказмасдан чиқариб олинган.

Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Нашр хабар эълон қилинган вақтда роликни беш миллиондан ортиқ киши томоша қилганини маълум қилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар