Шимкентда оилавий можаро эркакнинг ўлими билан якунланди

Шимкент шаҳрининг Самал-3 мавзесида эр-хотин ўртасидаги оилавий можаро фожиа билан якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал вақтида эркак пичоқ жароҳатини олган ва воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Шимкент шаҳар полиция департаменти маълум қилди.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса юзасидан судгача терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Гумондор сифатида аёл қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Терговчилар можаронинг барча тафсилотларини аниқламоқда.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, марҳумнинг вояга етмаган икки қизи қолган. Қўшнилар можаро аёл намоз ўқиётган пайтда эри унга халақит бергани ортидан бошланган бўлиши мумкинлигини айтган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари бу версияни ҳозирча расман тасдиқламаган.






























Изоҳлар 0
…