АҚШнинг 8 та штати OpenAI’ни судга берди: ChatGPT’га қандай айбловлар қўйилмоқда?

АҚШнинг Айова, Канзас, Аризона, Арканзас, Айдахо, Монтана, Небраска ва Ғарбий Виржиния штатлари OpenAI компанияси устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Штатлар бош прокурорлари компанияни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунларини бузишда ва ChatGPT хавфсизлиги ҳақида жамоатчиликни чалғитишда айбламоқда.
Даъвогарлар чат-бот фаолиятини ўзгартириш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш ва қонунбузарликлар исботланса, молиявий товон тўлашни талаб қилмоқда.
ChatGPT қандай хатти-ҳаракатларда айбланмоқда?
Штатлар даъволарида чат-ботнинг ишлаш услуби, хавфсизлик борасидаги ваъдалар ва ёш фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бир қатор масалалар кўтарилган.
Шу билан бирга, келтирилган ҳолатлар ҳозирча даъвогарларнинг иддаолари ҳисобланади. Компаниянинг қонунбузарлик содир этгани судда исботлангани ҳақида хулоса чиқариш учун ишнинг кейинги жараёни ва суд қарорларини кутиш лозим.































Изоҳлар 0
…