ChatGPT’да лимитларни пул тўлаб тиклаш имконияти синовдан ўтказилмоқда

1 дақиқа ўқиш222
ChatGPT’да лимитларни пул тўлаб тиклаш имконияти синовдан ўтказилмоқда

ChatGPT’да фойдаланиш лимитларини қўшимча тўлов эвазига тиклаш имконияти синовдан ўтказилмоқда. Янги функция ҳозирча фойдаланувчиларнинг бир қисми учун очилган ва бу ҳақда расмий эълон берилмаган.

Скриншотда лимитни тиклаш учун алоҳида тўлов кўрсатилган. Унга кўра, лимитдан фойдаланишнинг бир мартаги сброси тарифга қараб турлича нархланади.

Plus обунасида лимитни тиклаш 5 доллар, Pro 100 тарифида 25 доллар, Pro 200 тарифида 50 доллар ва Pro 500 тарифида 125 доллар этиб белгиланган.

Шу тариқа, фойдаланувчи навбатдаги ҳафталик лимит янгиланишини кутмасдан, қўшимча тўлов орқали фойдаланиш имкониятини тиклаши мумкин бўлади.

Айни пайтда функция барча фойдаланувчилар учун мавжуд эмас. Уни синовдан ўтказиш доирасида кимларга тақдим этилаётгани ва хизмат қачон кенгроқ жорий қилиниши ҳозирча маълум қилинмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?