Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: раппер Қозоғистондан чиқариб юборилди

Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: раппер Қозоғистондан чиқариб юборилди

Россиялик раппер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан Қозоғистонда қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Мусиқачининг ўзи эса мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Қозоғистон полицияси маълумотларига таяниб, маҳаллий ва халқаро ОАВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жамбил вилояти полиция департаменти иш раппернинг қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлгани ва ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганини инобатга олиб тугатилганини билдирган. Бироқ иш оқловчи бўлмаган асослар билан ёпилган. Бу қарор мусиқачининг айбсиз деб топилганини англатмайди.

Эслатиб ўтамиз, Наваи 13-октябрь куни Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарасидаги “Қордай” назорат-ўтказиш пунктида мамлакатга кираётган вақтида тўхтатилган. Унинг автомобили текширилганда, ҳуқуқ-тартибот идоралари тақиқланган моддани аниқлаб, олиб қўйган. Шундан сўнг мусиқачига нисбатан гиёҳванд моддалар контрабандаси ва ноқонуний сақланиши билан боғлиқ моддалар асосида тергов бошланган.

15-октябрь куни суд рапперни икки ой муддатга ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган эди. Бироқ кейинчалик жиноят иши тугатилиб, Navai Қозоғистондан чиқариб юборилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар