Афғонистонда 58 нафар фарзанди бор ота оиласини боқишда қийналмоқда

Афғонистоннинг Урузгон вилоятида яшовчи Муҳаммад Содиқ тўрт нафар хотинидан 58 нафар фарзанд кўрган. Бироқ катта оилани моддий таъминлаш, болаларини озиқ-овқат билан таъминлаш ва уларнинг таълим олиши учун шароит яратиш унга осон бўлмаяпти.
BBC хабарига кўра, 57 ёшли Муҳаммад Содиқ автомобиль савдоси билан шуғулланувчи корхонада ишлайди. Унинг айтишича, машина сотилганда тахминан 1 000 афғоний даромад олади. Бу эса катта оиланинг барча эҳтиёжларини қоплаш учун етарли эмас. Шу сабабли айрим фарзандлари ҳам оилага ёрдам бериш учун қоғоз ва пластмасса йиғади.
Оилада одатда кунига икки маҳал овқат тайёрланади. Яшаш шароитлари ҳам анча оғир: баъзан олти-етти киши битта юпқа кўрпа остида ухлашига тўғри келади.

Муҳаммад Содиқ фарзандларининг барчасига таълим беришга ҳаракат қилганини, аммо бунинг учун ҳам маблағ етишмаслигини айтган. У болаларининг исмларини доим ҳам эслай олмаслиги сабабли уларни кўпинча шунчаки «ўғлим» ёки «болам» деб чақиришини билдирган.
Отанинг айтишича, у кўп фарзандли бўлишни диний эътиқоди билан боғлайди. Ҳозирда эса унинг асосий истаги — фарзандларининг таълим олиши ва оиласида озиқ-овқат етарли бўлиши. Шу боис у ҳукумат, хайрия ташкилотлари ва тадбиркорлардан ёрдам сўраган.































Изоҳлар 0
…