Колумбияда эркак парик остига 220 грамм кокаин яширгани учун қўлга олинди (видео)

Колумбиянинг Картахена шаҳридаги халқаро аэропортда 40 ёшли эркак парик остига яширилган 220 грамм кокаин билан қўлга олинди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Ҳодиса 2025 йил 24 февралда содир бўлган. Эркак Амстердамга учишга тайёрланаётганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни текширган. Аэропортдаги назорат жараёнида шубҳали ҳолат аниқлангач, унинг париги ости кўздан кечирилган. Натижада, соч ўрнига тақиладиган парик остига яширилган 19 та капсула топилган. Текширув уларда кокаин борлигини тасдиқлаган.
Колумбия полицияси маълумотига кўра, мусодара қилинган гиёҳванд модданинг халқаро бозордаги қиймати 10 минг евродан ортиқ бўлган. Ушбу миқдор 400 дан ортиқ дозани тайёрлашга етарли экани айтилган.
Полициянинг билдиришича, қўлга олинган эркак аввал ҳам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ икки ҳолат бўйича суд қайдларига эга бўлган. У гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ айбловлар бўйича тергов органларига топширилган.






























Изоҳлар 0
…