500 йиллик даҳшатли сир очилди: инклар қурбонликка олиб борилган болаларга кокаин берган

1 дақиқа ўқиш4
500 йиллик даҳшатли сир очилди: инклар қурбонликка олиб борилган болаларга кокаин берган

Қадимги Инклар империясида диний маросимларда қурбонлик қилинадиган болаларга ўлимидан олдин кокаин, алкоголь ва бошқа руҳиятга таъсир қилувчи моддалар берилгани аниқланди. Бу ҳақда Antiquity журналида чоп этилган илмий тадқиқотда маълум қилинди.

Варшава университети археологи Дагмара Соҳа бошчилигидаги олимлар 6–14 ёшдаги саккиз нафар боланинг соч ва тирноқ намуналарини таҳлил қилди. Уларнинг жасадлари Перу, Аргентина ва Чили ҳудудидаги баланд тоғ чўққиларидан топилган.

Таҳлиллар барча болаларнинг намуналарида кокаин излари борлигини кўрсатди. Айрим болалар ўлимидан бир неча ҳафта олдин ҳам мунтазам равишда кокаин истеъмол қилган. Икки нафар болада кокаин билан бирга алкоголь, яна бирида эса аяуаска ичимлиги таркибида учрайдиган гармин моддаси аниқланган. Бу қадимги қурбонлик маросимларида аяуаска қўлланганига оид дастлабки далиллардан бири ҳисобланади.

Инклар орасида «капакоча» деб аталган болаларни қурбонлик қилиш маросими XV–XVI асрларда муҳим диний анъаналардан бири бўлган. Испан йилномачилари ҳам бундай маросимларда маст қилувчи моддалар ишлатилгани ҳақида ёзган, аммо уларнинг ҳеч бири бу жараённи бевосита кузатмаган.

Олимларнинг фикрича, болаларга бундай моддалар уларни тинчлантириш, баланд тоғларга кўтарилиш пайтида юзага келадиган ноқулайликларни камайтириш ва диний маросимга тайёрлаш мақсадида берилган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, айрим моддалар қурбонлик жойларидан узоқда ўсадиган ўсимликлардан олингани инкларнинг турли ўсимликлар ва уларнинг хусусиятларини яхши билганидан далолат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?