Ҳинд океанида қадимий китлар қабристони аниқланди: олимлар ҳайратда

Ҳинд океанида қадимий китлар қабристони аниқланди: олимлар ҳайратда

Олимлар Ҳинд океанининг жануби-шарқий қисмида, тахминан 7 километр чуқурликда жойлашган ноёб китлар қабристонини аниқлади. Тадқиқотчилар фикрича, бу ҳудуд миллионлаб йиллар давомида шаклланган энг катта ва энг қадимий сувости “қабристон”лардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда “Associated Press” маълум қилди.

Маълум қилинишича, бу ерда улкан кит суяклари атрофида бой денгиз экотизими вужудга келган. Ҳудудда медузалар, денгиз юлдузлари, моллюскалар ва бошқа кўплаб организмлар яшайди. Ҳатто фанга номаълум янги турлар ҳам мавжуд бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Тадқиқотлар давомида олимлар махсус сувости аппаратлари ёрдамида бир нечта суяк тўпланган ҳудудларни аниқлаб, уларни харитага туширди. Энг қадимий топилмалар 5 миллион йилдан ортиқ даврга оид экани маълум бўлди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, кит жасадлари денгиз тубига чўкиб, узоқ вақт давомида бошқа организмлар учун озуқа манбаига айланган. Чуқур муҳит ва минераллар таъсири эса суякларнинг яхши сақланишига ёрдам берган.

Олимлар бу ҳудудда нега айнан шунча кўп китлар нобуд бўлганига аниқ изоҳ бера олмаяпти. Бироқ океан оқимлари жасадларни бир жойга тўплаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Мазкур топилма Ернинг энг оғир шароитларида ҳам ҳаёт қандай шаклланиши ва давом этишини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар