Қирғизистонда аскарларни шахсий уйи қурилишига жалб қилган командир қўлга олинди

Қирғизистонда Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмларидан бири командири хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда гумонланиб қўлга олинди. У ўз қўл остидаги ҳарбий хизматчиларни шахсий уйи қурилишига мунтазам жалб қилганликда гумонланмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотига кўра, ушбу ҳолат 20 октябрь куни ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, командир шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбийларни қурилиш ишларига жалб қилган. Улар орасида ҳарбий қисмда суткалик навбатчиликда бўлиши керак бўлган аскарлар ҳам бор.
Текширув натижалари бўйича тўпланган материаллар ҳарбий прокуратурага юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси — «Лавозим ваколатини суиистеъмол қилиш» бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тергов доирасида шахси И.А. бош ҳарфлари билан кўрсатилган командир қўлга олинган ва Бишкек шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.






























Изоҳлар 0
…