"Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди." Садир Жапаров "халқ душманлари"ни жазолашга чақирди

"Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди." Садир Жапаров "халқ душманлари"ни жазолашга чақирди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, унинг айтишича, ташқи кучлардан маблағ олиб, мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётган шахсларни қаттиқ жазолашни талаб қилди.

Қирғизистон раҳбари бу ҳақда 29 август куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч тузилмалари иштирокидаги гарнизон кўрик-сафи вақтида айтди.

«Биз ташқи кучлар таъсирига берилиб, улардан маблағ олаётган, мамлакатни беқарорлаштириш ва аҳоли орасида ваҳима тарқатишга уринаётган орамиздаги кам сонли халқ душманларини қаттиқ жазолашимиз керак. Бундайларга шафқат бўлмайди», — деди Садир Жапаров.

Президент мамлакат тараққиётининг асосий шартларидан бири «темир интизом» эканини таъкидлаб, куч тузилмалари ходимларидан юқори даражадаги профессионаллик ва масъулият талаб қилди.

Жапаров, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамлангани, ходимлар иш ҳақи оширилгани, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилгани ва рақамли технологиялар жорий этилганини қайд этди.

Kostyumdagi erkaklar guruhiga politsiya xodimlari koʻchada nimadir namoyish qilmoqda.

Аввалроқ Қирғизистон ҳукумати Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари саммити ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маълум қилган эди.

VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда 31 августдан 6 сентябрга қадар ўтказилади. Мусобақаларда 100 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 3 минг нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинлар дастури ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

ШҲТ давлат раҳбарларининг саммити эса 30 августдан 1 сентябрга қадар Бишкек шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

Айни вақтда ШҲТ таркибига 10 та давлат — Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.

"Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди." Садир Жапаров "халқ душманлари"ни жазолашга чақирди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар