Бугунги кунда АҚШ томонидан дунёнинг турли минтақаларида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бироқ АҚШнинг ўз ҳудудида ҳам бутун бошли жиноятчилар гуруҳи мавжуд. Улардан энг даҳшатлиси — МS-13 гуруҳидир.
Mara Salvatruche — қисқача МS-13, дунёдаги энг ваҳший тўда сифатида таъкидланади. Ушбу гуруҳ шунчалик даҳшатлики, унга “Ал-Қоида”дан ҳам хавфлироқ деб таъриф берадилар.
Бу гуруҳ Дональд Трамп сайловолди дастуридан ҳам ўрин олган эди. У “Ал-Қоида”дан ҳам даҳшатлироқ бўлган гуруҳни йўқотиш кераклигини айтиб ўтган эди.
Америка қитъасида (АҚШ, Салвадор, Гватемала, Гондурас ва Мексика) кенг ёйилган ушбу гуруҳ бошқа жиноий синдикатлар қатори улкан даромадга эга бўлмасада, террорчи ташкилотнинг мақсади уларнинг йўлида чиққан ҳар бир одамнинг юрагига қўрқув солишдан иборат.
Ҳозирги кунда ушбу гуруҳ АҚШнинг 42 та штати ва Лотин Америкасининг бир қанча давлатларида фаолият юритади. Унинг сафида 70 мингдан 100 минг кишигача аъзо бор.
Даромад манбаи АҚШга Мексикадан ноқонуний олиб ўтиладиган наркотиклар савдосидан шаклланади. Тўданинг севимли қуроли бўлиб, қурол ёрдамида жиноятларда “имзо” қолдирадилар. Улар қурбонларининг танасига 13 марта пичоқ санчадилар.
МS-13даги “13” сони бу лотин алифбосида “М” ҳарфининг 13-ўринда жойлашгани билан боғлиқ бўлиб, “Mara” жиноятчи тўда деган маънони англатади. Mara Salvatruche “сальвадорлик чумолилар тўдаси” деган маънони билдиради.
Наркотиклардан ташқари бу тўда одам савдоси билан шуғулланади. 2002 йилда МS-13 томонидан Бостонда қилинган даҳшатли жиноят барчани ларзага солган. Ўшанда террорчилар икки нафар ногирон қизнинг номусига тегишади. Қизлардан бири ногиронлик аравачасида бўлган, иккинчисининг эса қулоғи эшитмаган.
Бу гуруҳга қўшилмоқчи бўлган одамлар ўзига хос тарзда синовдан ўтади. Янги келган одам 13 сония давомида саваланади. Уларнинг шиори эса қуйидагича: “Ўлдир. Зўрла. Бошқар.”
Тўдага аъзолар ўзларини яширмайдилар, уларнинг татуировка ва оқ-кўк тўртбурчак безакли либосларидан таниш мумкин.
АҚШ ҳукумати синдикат аъзоларини ва етакчиларини мамлакатдан депортация қилади, бироқ бу тўданинг фойдасига ишлайди.
Тўда аъзоси ўз танасига МS-13 номи билан бирга учта нуқтанинг тасвирини туширади. Бу эса ҳар бир аъзонинг олдида фақат уч йўл борлигини билдиради. Бу йўллар касалхона, қамоқ ва қабристондир...
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда